Новости / Дори воситаларини имтиёзли бериш тартиби

Тиббий хизмат кўрсатиш учун амбулатория-поликлиника муассасаларига бириктирилган беморларга имтиёзли бериш учун мўлжалланган дори воситалари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул шахс томонидан берилади.
:point_right:Дори воситаларини имтиёзли бериш даволовчи врачларнинг тайинлашига мувофиқ дори воситаларини ҳисобга олиш учун белгиланган шакл бўйича талаблар асосида амалга оширилади.
:point_right:Талабнома амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат (ҳужжатлар) асосида ёзилади.
Талабнома дори воситасининг савдо номи, ўрам тури, қадоқлаш ва шу кабилар кўрсатилган ҳолда икки нусхада ёзилади. Талабнома амбулатория-поликлиника муассасасининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши ва думалоқ муҳр билан тасдиқланиши керак. Талабноманинг биринчи нусхаси (дори воситалари олинганлиги тўғрисида масъул шахснинг тилхати билан биргаликда) амбулатория-поликлиника муассасаси дорихонасида қолади, иккинчи нусхаси эса – масъул шахс дори воситаларини олганидан кейин унга қайтарилади.
:point_right: Масъул шахс дори воситалари олинганидан кейин уларни махсус журналда тилхат остида беморга беради. Вояга етмаган беморларга мўлжалланган дори воситалари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга берилади. Айрим ҳолларда вояга етган беморнинг ҳолатига қараб дори воситалари унинг қариндошларига берилиши мумкин.
:point_right: Талаб этиладиган дори воситаси амбулатория поликлиника-муассасасида мавжуд бўлмаган тақдирда даволовчи врачлар уларни дорихоналардан имтиёзли бериш учун рецептлар ёзадилар.