Новости / Коронавирус инфекция

http://doridarmon.uz/uploads/1sushfakti/1210/1.jpg

Ҳозирги кунда коронавирус инфекциясининг енгил ва ўрта даражадаги шаклини уйда даволашда ўта кучли дори воситаларидан фойдаланиб, касалликни даволаш ўрнига уни янада авж олишига сабаб бўлаётган айрим қўштирноқ ичидаги “шифокор”ларимиз ҳам бор. Тавсия этилаётган дори воситалари рўйхатига назар солсак, “Дексаметазон”, “Меропенем” каби, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 3-4 хил гуруҳга мансуб “Амикацин”, “Левофлоксацин”, “Цефазолин сульбактам”, “Цефаперазон” ва микробга қарши “Метронидазол” каби дори воситаларини ҳам, бир вақтнинг ўзида фойдаланилаётганини кўриш мумкин. Бу дорилар алоҳида ишлатилганда ҳам кучли восита ҳисобланиб, фақатгина “COVID-19”нинг энг оғир даражаларида стационар шароитда ишлатиш тавсия этилади.