Новости / РАДДИЯ

кapital.uz” сайти томонидан 2021 йил 27 январь куни “Сеть аптек “Дори-Дармон” получила кредит в 1 трлн сумов под залог в одной из аптек” номли мақола чоп этилди.

Мақола бўйича “кapital.uz” сайтининг ходими билан телеграм орқали бўлган суҳбатдан сўнг мақоладаги 1 трлн. сўм 1 млрд. сўмга ўзгартирилди. Бу маълумотлар “оpen.uz” сайтидан олинганлиги “кapital.uz” сайтининг ходими томонидан илова қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ жамият соф активларини 15 фоизидан ортиғини ташкил этган йирик битим (шу жумладан, қарз, кредит, гаров, кафиллик ёки ўзаро боғланган бир нечта битим)лар 72 соат ичида Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилиниши лозим.

Тошкент вилоят “Дори-Дармон” акциядорлик жамияти айни шу нормадан келиб чиққан ҳолда, кредит шартномаси бўйича тузилган йирик битимни Корпоратив ахборот ягона портали — “оpen.uz”да эълон қилган.

“оpen.uz” сайтида берилган маълумотлар журналист томонидан ўзгартирилган. Хусусан, Тошкент вилоят “Дори-Дармон” АЖ томонидан Миллий банкдан олинган 1 млрд. кредит суммаси 1 трлн. суммасига нотўғри ўзгартирилган ҳолда, гуёки “Дори-Дармон” АК томонидан олинган деб кўрсатилган.

Тошкент вилоят “Дори-Дармон” АЖ 2020 йилни 5 миллиард (мақолада айтилганидек, 2020 йил учинчи чоракда 30,7 млрд. эмас) соф фойда билан якунлаган.

Шу ўринда журналист ва блогерлардан маълумотларни шошма-шошарлик билан эмас, балки аниқ таҳлилий ёндашув асосида, компаниянинг матбуот хизмати билан боғланиб зарур маълумотларга ойдинлик киритган ҳолда ёритишларини сўраб қоламиз. Компания матбуот хизмати ҳамкорликка доимо тайёр.

“оpen.uz” сайтида берилган маълумотлар журналист томонидан ўзгартирилган. Хусусан, Тошкент вилоят “Дори-Дармон” АЖ томонидан Миллий банкдан олинган 1 млрд. кредит суммаси 1 трлн. суммасига нотўғри ўзгартирилган ҳолда, гуёки “Дори-Дармон” АК томонидан олинган деб кўрсатилган.