Новости / Рецепт асосида бериладиган дориларни электрон тижорат орқали сотиш лицензиядан маҳрум қилишга сабаб бўлади

http://doridarmon.uz/uploads/1sushfakti/1210/3.pngДори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида низомга  мувофиқ шифокор рецептисиз бериладиган дориларни онлайн сотиш мумкин. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни электрон тарзда реализация қилиш – тақиқланади.

 Дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиб олиш мумкин бўлган сайтлар ва/ёки мобиль иловаларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

Онлайн-сотишда етказиб бериш назарда тутилган тақдирда товарни етказиб бериш дорихона ходими — фармацевтик маълумотга эга мутахассис билан бирга амалга оширилиши керак. Транспортда махсус жиҳозланган камера бўлиши лозим, унда сифат, самарадорлик ва хавфсизликка риоя этилишини таъминловчи зарур ҳарорат, намлик ва тоза ҳаво таъминлаб турилади. Алоҳида сақлаш ҳароратини талаб этувчи дори воситалари фақат ташиш ҳароратини доимий равишда кузатиб борувчи қурилма билан жиҳозланган рефрижератор ускунаси ёки термоконтейнер билан жиҳозланган транспорт воситасида ташилади. Машина техник соз ва тоза ҳолатда тутилиши керак. Кўрсатилган мақсадларда жалб қилинган ёки йўл-йўлакай транспортдан фойдаланиш тақиқланади.

 

Дори воситалари ва тиббий буюмлар, уларнинг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмайдиган ҳамда ташқи муҳит таъсиридан сақловчи транспорт воситаларида ташилади. Улар ўрамининг шикастланишидан, тўкилишдан, ифлосланишдан, шу жумладан бошқа дори воситалари ва моддалари билан ифлосланишдан ҳимояланган бўлиши керак. Уларни бошқа турдаги юклар билан бирга ташиш тақиқланади.

 

! Мунтазам равишда (бир йил давомида 2 ва ундан ортиқ марта) дори воситалари ва тиббий буюмларни онлайн-сотиш тартибининг бузилиши лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб тан олинади. Бу дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлади.